Вазифаларни қо'лда тартиблаш
Вазифаларни қўлда саралаш — вазифалар устуворлигини энг мослашувчан тарзда созлаш усули.
Вазифаларни қўлда саралашнинг уч тури мавжуд:
- Бутун ҳисоб учун қўлда саралаш
- Муайян вазифа филтри ёки Режалаштиргич ичида қўлда саралаш
Қўлда саралаш
Бу бутун ҳисобга татбиқ этиладиган, вазифаларни саралашнинг умумий усулидир. Уни исталган вазифа филтри ёки Режалаштиргич рўйхатида ишлатиш мумкин:
Бу созлама ёқилган филтрда 2-вазифани 1-вазифадан юқорига судрасангиз, 2-вазифа бу иккала вазифа мавжуд бўлган бошқа барча филтрларда ҳам 1-вазифадан юқорига кўтарилади.
Эслатма:
- Вазифани бошқасидан юқорига ёки пастга кўчириш учун уни таҳрирлаш рухсатига эга бўлишингиз керак.
- Рўйхатдаги вазифалар битта асосий вазифанинг қуйи вазифалари бўлса, уларнинг тартибини фақат асосий вазифани таҳрирлаш ҳуқуқига эга фойдаланувчилар ўзгартира олади.
Қўлда саралаш (муайян филтр учун)
Вазифаларни саралашнинг бу усули фақат муайян вазифа филтри учун қўлланади ва глобал саралашга ёки бошқа филтрлардаги саралашга та’сир қилмайди. Вазифалар бўлимида ёки Режалаштиргич ичида алоҳида филтр яратиб, исталган шартлар асосида вазифаларни танлашингиз ва уларни қўлда саралашингиз мумкин. Саралаш фақат шу филтрга татбиқ этилади:
Филтр созламаларида кўрсатган фойдаланувчиларингизгина филтрдаги вазифалар тартибини ўзгартира олади:
Бу усул кўпинча афзал кўрилади, чунки у ўзгариши мумкин бўлган турли вазиятларга қараб вазифалар ўрнини ўзгартириш имконини беради.
Муайян ходим учун вазифаларни қўлда саралаш
Бу усул ходим картасидаги вазифалар рўйхатида мавжуд:
Бошқа икки усулга қараганда, бу усулнинг қўлланиш доираси анча тор. У раҳбарларга ходим вазифаларни қайси тартибда бажариши кераклигини белгилаш имконини беради. Ходим вазифаларни «Барчаси / Кирувчи» бўлимида шу тартибда кўради.